

Учрашувда форслар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритишни уддалади. Шу тариқа, Амир Ғалинои шогирдлари тўплар нисбати эвазига гуруҳ пешқадамига айланди. 7 очко жамғарган Эрон уч ўйинда 10 та тўп киритиб, 2 та гол ўтказиб юборган бўлса, худди шунча очко жамғарган Ўзбекистонда бу кўрсаткич 7-3 ни ташкил этади.
Эрон — Туркманистон 5:0
Голлар: Ҳусайн Канаани - 10', Сардор Азмун - 13', Ҳусайн Канаани - 48', Муҳаммад Муҳиби - 56', Омид Нурафкан - 90'


