

ЖЧ-2026. Гуруҳ босқичи, 2-тур
Колумбия - Конго 1:0 (ТУГАДИ)
“Эстадио Акрон” стадиони
Бош ҳакам: Моурицио Мариани
Гол: Муноз 76, 1:0
Колумбия: 12. Варгас — 2. Муноз, 23. Санчез, 3. Лукуми, 17. Можика — 14. Пуэрта, 16. Лерма, 11. Ариас (6. Риос, 78) — 10. Родригез (20. Кинтеро, 58) 25. Суарез (9. Кордоба, 58) 7. Диаз.
Конго ДР: 1. Мпаси-Нзау — 17. Бакамбу (23. Банза, 58) 20. Висса — 25. Кайембе (18. Пикел, 72) 8. Мутуссами (8. Мбуку, 82) 6. Мукау (14. Садики, 46) — 26. Масуаку (12. Кайембе, 72) 3. Капуади, 4. Туанзебе, 22. Мбемба, 2. Ван-Биссака
Огоҳлантиришлар: Жон Лукуми (Колумбия) 56, Лерма (Колумбия) 90+4, Пикел (Конго ДР) 90+4
Учрашув якунланди.
90+2. ЗАРБА. Мбемба бурчакдан келган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Варгас тўпни эгаллаб олди.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
82. ЎЗГАРИШ. Конго ДР, Маттусами ўрнига Мбуку тушди.
80. ГОЛ. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат. Луис Диазнинг голи ҳисобга олинмади.
76. ГОЛ. Колумбия бугун барибир гол урди. Даниел Муноз Ўзбекистондан сўнг Конго ДР дарвозасига ҳам тўп киритди. Муноз жарима майдончаси ичида вазиятдан фойдаланди. Бу натижа Ўзбекистон учун жуда яхши.
73. Иккинчи бўлимдаги ўйин темпи бироз пастроқ.
70. Сув ичиб олиш учун қисқа танаффус!
63. Мпаси-Нзау колумбияликларнинг зарбасини бартараф этди.
58. ЎЗГАРИШ. Колумбия, Суарез ўрнига Кордоба, Родригес ўрнига Кинтеро тушди.
58. ЎЗГАРИШ. Конго ДР, Бакамбу ўрнига Симон Банза тушди
56. ОГОҲЛАНТИРИШ. Колумбия, Жон Лукуми.
51. Колумбиянинг ҳужуми самарасиз якунланди.
46. ЎЗГАРИШ. Конго ДР, Мукау ўрнига Садики тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
42. Масуаку Колумбия дарвозаси олдида кескинлик яратишга уриниб кўрди.
35. Конго ДР рақибнинг илк дақиқларидаги босимига дош бера олди. Энди ўзи олдинга юряпти.
30. Конго ДР Колумбиянинг ҳужумини бартараф этди.
24. Сув ичиб олиш учун танаффус!
19. ЗАРБА. Колумбия Конго ДРга умуман имконият қолдирмаяпти. Узоқдан йўлланган зарба йўлланди.
15. ЗАРБА. Колумбиядан навбатдаги ҳужум. Луис Диазнинг зарбасини рақиби посбони қайтарди. Мпаси-Нзау 15 дақиқаликнинг қаҳрамони бўлиб турибди.
12. ЗАРБА. Жон Лукуми бурчакдан келган тўпни дарвозага йўллади. Ноаниқ.
11. ЗАРБА. Ҳамес Родригес жуда кучли зарба йўллади. Унинг зарбасини конголик кипер қайтарди.
7. ГОЛ. Муноз бу сафар Конго ДР дарвозасига йўл топа олди. Лекин Мунознинг голи ҳисобга олинмади. ВАР вазиятга аралашиши мумкин эди. Ҳакам қарори қатъий
4. ЗАРБА. Колумбиянинг ҳужуми хавфли тус олди. Муноз бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Бизга гол ургандан кўра Конго ДРга урмайсанми дейдиган одам йўқ.
2. ЗАРБА. Конго ДР ўзининг илк ҳужумини ташкил қилди. Кайембенинг зарбаси хавфли кўриниш олди.
Ўйинга старт берилди.
Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари ҳисобланган Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари бугун ўзаро тўқнаш келмоқда.



