UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  0 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  7 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  5 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  6 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  8 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  3 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  13

ЖЧ-2022. Хорватия Марокашни мағлуб этиб, Жаҳон Чемпионати бронза медалига эга чиқди! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Хорватия Марокашни мағлуб этиб, Жаҳон Чемпионати бронза медалига эга чиқди!

ЖЧ 3-ўрин учун ўйини якунланди.

ЖЧ-2022. Хорватия – Марокаш 2:1

Голлар: Йошко Гвардиол (Иван Перишич) 7', Ашраф Дари 9', Мислав Оршич (Марко Ливая) 42'

Хорватия: 1. Доминик Ливакович, 24. Йосип Сутало, 20. Йошко Гвардиол, 18. Мислав Оршич (26. Кристиян Якич 90+5'), 4. Иван Перишич, 2. Йосип Станишич, 7. Ловро Майер (16. Бруно Петкович 66'), 10. Лука Модрич, 8. Матео Ковачич, 14. Марко Ливая (15. Марио Пашалич 66'), 9. Андрей Крамарич (13. Никола Влашич 62').

Захира: 12. Иво Грбич, 23. Ивица Ивушич, 3. Борна Баришич, 5. Мартин Эрлич, 6. Деян Ловрен, 11. Марсело Брозович, 17. Анте Будимир, 19. Борна Соса, 21. Домагой Вида, 22. Йосип Юранович, 25. Лука Сучич.

Марокаш: 1. Яссин Буну, 2. Ашраф Хакими, 20. Ашраф Дари (24. Бадр Банун 64'), 18. Джавад Эль-Ямик (15. Селим Амалла 68'), 25. Яхья Аттийят Аллах, 11. Абдельхамид Сабири (13. Ильяс Шаир 46'), 4. Софьян Амрабат, 23. Билаль Эль-Ханнус (8. Аззеддин Унахи 56'), 7. Хаким Зиеш, 19. Юссеф Эн-Несири, 17. Софьян Буфаль (10. Анасс Зарури 64'). 

Захира: 22. Ахмед Таньяути, 12. Мунир, 14. Закария Абухлал, 5. Наиф Агер, 21. Валид Кеддира, 16. Абде Эззалзули, 9. Абдерразак Хамдалла, 26. Яхья Жабран, 6. Ромен Саисс.

Огоҳлантиришлар: Аззеддин Унахи 69', Селим Амалла 84'

Хорватия

Йошко Гвардиол - 7', Мислав Оршич - 42'

Чемпионат Мира. Плей-офф . bronze-тур

17/12/2022, 20:00

1
:
2
Тугади

Марокко

Ашраф Дари - 9'

Стадион: Khalifa International Stadium, 44137 томошабин

45'
90'
7'  Йошко Гвардиол
7'  Иван Перишич
42'  Мислав Оршич
42'  Марко Ливая
61'  Андрей Крамарич (Никола Влашич)
66'  Марко Ливая (Марио Пашалич)
66'  Ловро Майер (Бруно Петкович)
90'  Мислав Оршич (Кристиян Якич)
9'  Ашраф Дари
46'  Абдельхамид Сабири (Ильяс Шаир)
56'  Билаль Эль-Ханнус (Аззеддин Унахи)
64'  Софьян Буфаль (Анасс Зарури)
64'  Ашраф Дари (Бадр Банун)
67'  Джавад Эль-Ямик (Селим Амалла)
69'  Аззеддин Унахи
84'  Селим Амалла


90+6. Ўйин якунланди!

90+6. Юссеф Эн-Несирининг яқин масофадан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди!!!

90+1. Зиешнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ковачичнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

76. Ўйин қоидаси бузилмаган деб топилди, баҳс давом этади.

76. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

75. Хавфли вазият! Юссеф Эн-Несири ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, Ливаковичдан ажойиб сейв!

74. Влашичнинг Гвардиолга узатган пасидан сўнг Йошко йиқилди, бироқ вазиятда қоида бузилмади деб топилди.

71. Никола Влашичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

68. Ўтган 10 дақиқада қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Ўйин темпи бўлим аввалига қараганда бироз пасайди.

58. Хорватия майдонда жуда фаол. Марокаш анчагина довдирамоқда. Майдон "ёнмоқда".

53. Майер дарвозабонга босим уюштирди ва якунда марокашлик футболчилардан тўп майдондан чиқиб кетди.

51. Майернинг чап қанотдан узатган тўпига Ливая зарба бера олмади.

47. Мислав Оршичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Крамарачнинг узоқдан берган зарбаси рекошетга учраб Уннунинг қўлига бориб тушди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хорватия голдан сўнг янада фаоллашди.

Оршич чап қанотдан, жарима майдончаси ташқарисида туриб дарвозага "айлантириб" зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб гол бўлди!

42. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мислав Оршич ажойиб гол уриб, Хорватияни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

37. Зиешнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Юссеф Эн-Несири боши билан дарвозага йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди.

33. Софьян Буфаль ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп анчагина ноаниқ кетди.

29. Ашраф Ҳакими катта тезликда олдинга юриш қилди. Унинг ҳаволатиб узатган тўпига зарба берадиган марокашлик топилмади.

26. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Перишич боши билан дарвозага йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди.

24. Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Буну ажойиб тарзда қайтарди.

22. Учрашув темпи бироз тушди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

18. Чап қанотдан узатилган тўпни Андрей Крамарич дарвозага йўллади, тўпни дарвозабон ушлаб олди.

14. Йосип Станишичнинг узоқ масофадан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

10. Ўйин жуда ажойиб тарзда, ҳужумкор руҳда бошланди ва ҳисоб ҳозирдан 1:1.

Ҳаволатиб узатилган тўпни Ашраф Дари боши билан дарвозага киритди!

9. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Марокаш ҳисобни тенглаштирди!

Жарима зарбасидан узатилган тўпни Перишич боши билан марказга узатди, бу вазиятда эса Гвардиол бош билан гол урди.

7. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хорватия ҳисобни очди!

5. Марокаш прессингда фаол. Хорватия ҳужумкор ўйин таклиф қилмоқда.

3. Илк дақиқалардан хорватияликлар фаол. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика