

Маълум бўлишича, Сурия терма жамоаси 5-13 октябрь кунлари БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Йиғин давомида Дубай шаҳрида Қувайт терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Фақат ҳозирча ўйин қайси кун ўтказилиши маълум эмас.
Терма жамоа бош мураббийи Набил Маълул бунгача тўрт ҳафталик йиғин ўтказди. Энди навбатдаги машғулотлар мамлакатдан ташқарида бўлиб ўтади. ЖЧ-2022 саралаш босқичида Сурия терма жамоаси ўз гуруҳида 15 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.



