UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  0 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  54 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6

ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади

15 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.

Ниҳоят узоқ давом этган музокаралардан сўнг Фаластин Саудия Арабистонига қарши ўйинни қаерда ўтказиши маълум бўлди. Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Ражуб журналистларга берган интервьюсида терма жамоа навбатдаги уй учрашувини ҳам ўзида ўтказишини айтиб ўтди. Маълум бўлишича, Жибрил Ражуб ФИФА вакиллари билан алоқага чиқиб терма жамоа нима бўлган тақдирда ҳам ўзида ўйнашини айтган. 

Шундай қилиб Фаластин - Саудия Арабистони 15 октябрь куни Ал Рам шаҳридаги биз ўйнаган стадионда бўлиб ўтадиган бўлди. 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам Фаластин билан Саудия Арабистони битта гуруҳда жой олган бўлиб, ўшанда ўйинлар бетараф мамлакатда ўтказилганди. Энди бўлса секин-аста вазият ўзгаряпти. 

Фақат муаммо шундаки, Саудия Арабистонига Фаластинга қандай етиб боради? Бу мамлакатга бориш учун энг қулай йўл Исроил чегарасини кечиб ўтишга тўғри келади, лекин ҳозирда Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги алоқалар яхши эмас. Шу боис араблар Иордания орқали боришни лозим топишди. 

Фаластин терма жамоаси 4 октябрдан Бельгияда машғулотларни бошлади. Терма жамоа бу ерда 10 октябрга қадар бўлади. Шундан сўнг уйига қайтиб Саудия Арабистони билан кечадиган ўйинга ҳозирлик кўради. Ҳар икки жамоа бунгача беш бор расмий учрашувларда тўқнаш келган бўлиб, икки бор дуранг қайд этилган ва уч марта Саудия Арабистони ғалаба қозонган.

Яхши биласиз, ушбу жамоалар жой олган гуруҳда ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Тошкентда Яманни қабул қилса, 15 октябрда Сингапур меҳмони бўлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика