UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида Янгиликлар

ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида

Хабарингиз бор, 8-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан ўзбекистонлик боксчиларнинг имкониятлари ва асосий рақиблар ҳақида мулоҳазаларни билдириб ўтсак. 

-52 кг. Мураббийлар штаби бир неча номзод ичидан Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоировни жаҳон чемпионати учун танлаб олди. Ҳасанбой Дўсматов, Аброржон Қодиров, Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзаҳмедов каби боксчилар ушбу вазнда ҳар қандай мусобақанинг фаворити бўлишга арзийдиган боксчилар. Аммо, Шаҳобиддин айни пайтда ажойиб формада эканлигини намойиш эта олди. Умид қиламизки, мураббийларнинг ушбу қарори ўзини оқлайди ва Шаҳобиддин Зоиров Олимпия ўйинларининг олтин медали олдига жаҳон чемпионатининг ҳам энг юқори пробали медалини қўшиб қўя олади. Бу йўлда Зоировга амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган кубалик Йосбани Виета қаршилик кўрсатиши кутилмоқда. Шунингдек, колумбиялик Юбержен Мартинесни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Умуман, осон бўлмаслиги аниқ. Ҳиндистонлик Амит мусобақага Осиё чемпиони сифатида ташриф буюради.

-57 кг вазнда Осиё чемпиони Миразиз Мирзаҳалилов мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Миразиз учун бу дастлабки жаҳон чемпионати ҳисобланади. Умид қиламизки, масъулиятли жаҳон чемпионатида Мирзаҳалилов муваффақиятли юришини давом эттиради ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллайди. Ушбу вазнда рақобат кучли. Қозоғистонлик Қайрат Ералиев шубҳасиз ушбу вазн фаворити ҳисобланади. У 2017 йили Гамбург мезбонлик қилган ЖЧ ғолиби сифатида Россияга йўл олмоқда. Шунингдек...


Мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > ЖЧ-2019 олдидан. Боксчиларимизнинг имкониятлари, таҳлил ва асосий рақиблар ҳақида

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика