UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

ЖЧ-2018. Хорватия барча кўрсаткичлар бўйича рақибидан устун Янгиликлар

ЖЧ-2018. Хорватия барча кўрсаткичлар бўйича рақибидан устун

Бугун Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Мундиалнинг ҳал қилувчи ўйинидан аввал икки жамоани баъзи кўрсаткичлар бўйича таққослаймиз.


Франция терма жамоаси 7та голни жарима майдончаси ичидан уришга муваффақ бўлди. Бу барча ярим финалчилар ичидаги энг ёмон натижа. Бельгия 16 метрлик чизиқ ичидан 12та, Англия ва Хорватия эса 10тадан гол урган. 1/4 финалга етиб келган жамоалар орасида фақат Уругвай ва Швейцияда натижа ёмонроқ - 5 ва 4та гол, Россия ҳамда Бразилия эса 8 ва 7та гол уришга эришган.


Хорватлар иккинчи бўлимда рақибни ер тишлатмоқда. Танаффусдан сўнг урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ "+6". Бу турнирдаги энг яхши натижа. Франция ўтказиб юборган 4та голининг 3таси иккичи бўлимда содир бўлган.


Хорватия - плей-оффнинг энг комбинацион жамоаси. Улар ҳужум вақти бўйича иккинчи ўринда (29,3 сония), олдинда фақат Тунис бор. Голли ҳужумда ўртача паслар сони бўйича Хорватия учинчи ўринда (9,2та). Бу кўрсаткич бўйича Тунис ва Саудия Арабистони устун. Франция эса иккала натижа бўйича орқада - ўртача 20 сония ва гол учун 7,8та пас.


Хорватия ўртача ҳужумлар сони бўйича турнир етакчиси, ҳар ўйинда - 106та. Қизиқ, гуруҳдан чиқа олмаган Германия терма жамоасининг натижаси ҳам шундай. Хорватия плей-офф ўйинларидаги овер таймларда рақибидан 90 дақиқа кўп ўйнаганини ҳисобга олиш керак. Шунга қарамай ҳужумлар сонидаги фарқ жуда катта. Франция ҳар бир ўйинда ўртача 85та ҳужум уюштиради. Аммо ўткир узатмалар бўйича францияликлар устун: Ҳар учрашувда ўртача 17та пас / 10та аниқ узатма, Хорватияда 16/9.


Курашлар бўйича Хорватлар кучли: Ўйиндаги 51% курашлар хорватияликларнинг ғалабаси билан якунланади. Францияда - 50%. Олдинда тўпни олиб қўйиш бўйича ҳам болқонликлар устун: 56 (10таси рақиб ярим майдонида), Францияда эса 48/8.


Далич жамоаси дарвозага кўпроқ зарба берар экан. Хорватия бир учрашувда ўртача 16,2 марта рақиб посбонини синаб кўради (4,7та аниқ зарба). Франциянинг бир ўйиндаги зарбалари сони 11,7га тенг, аниқ зарбалар эса 3,8та. Хорватия жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериш бўйича ҳам устун: 7,5. Францияда 6.


Жарима майдончасига тўп узатиш бўйича бирданига икки хорватиялик етакчилик қилмоқда: Врсалько (ўнг қанот) - 27та ва уларнинг 11таси аниқ. Бу иккинчи ўрин, тўртинчи ўринда Перишич (чап қанот) - 23та узатма, 4та аниқ. Ушбу рўйхатнинг кучли 20талигида Франция терма жамоаси вакили йўқ.


Алдаб ўтишга уринишлар бўйича Франция устун: Ҳар ўйинда 32та уриниш (18та муваффақиятли), Хорватияда - 27та (17). Футболчилар орасида муваффақиятли алдаб ўтиш бўйича Мбаппе етакчи - 30та. Унга энг яқин келган хорват - Ребич (27). Финалчилар орасида энг кўп зарба берадиган футболчи - Перишич (20та зарба, 4та аниқ). Франция терма жамоасида энг кўп зарба Гризманнга тегишли - 18та (8та аниқ).


Рақиб ҳужумларини тўхтатиш бўйича ЖЧнинг энг яхши ҳимоячиси - Вида. У 52 марта рақибнинг ҳужумларига якун ясаган. Бу кўрсаткич бўйича Ловрен иккинчи ўринда (50). Кучли бешликда Варан (48) ва Канте (45) бор.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика