ЖЧ-2018 саралаши. Хитойликлар плей-оффга умид қилишмоқда

Narzulla Saydullayev
24 авг 2017, 07:00
31 август куни Хитой ўз майдонида Ўзбекистонни қабул қилади. Ушбу муҳим баҳс олдидан sohu.com сайти Хитой терма жамоасининг мақсадлари ҳақида мақола ёзди.

Хитой ўзининг иккала ўйинида, Ўзбекистон ва Қатар билан, ғалаба қозониши шарт. Сўнгги турда Жанубий Корея Ўзбекистонни мағлуб этиши лозим. Бундан ташқари Сурия охирги икки турда 3 очкодан кам тўплашини кутилади. Шунда Хитой учинчи ўринни олиб плей-оффда ўйнайди.

Жанубий Корея томонидан олиб қаралса Ўзбекистон улардан ошиб кетмаслиги учун Хитойдан 31 августда ғалаба кутади. Шунда ўзлари иккинчи ўринни деярли нақд қилиб олишади.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Ўзбекистон 31 августдаги ўйиндан олдин Қирғизистон билан назорат учрашувини ўтказади. Хитой эса ҳеч қандай ўртоқлик ўйинини ўтказмайди. Мана шу нарса маҳаллий матбуотнинг хавфсирашига сабаб бўлмоқда.

8та турдан сўнг Хитой терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда энг сўнгги, олтинчи поғонадан ўрин олиб туришибди. Учинчи ўринда бораётган Ўзбекистон ҳисобида 12 очко мавжуд.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia