UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  1 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  1 17:23Кантона Ямалга тан берди  3 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  3 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  21 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1

ЖЧ-2018. Россия иродали ўйин кўрсатди, аммо Хорватия пенальтилар сериясида ғолиб бўлди ва ярим финалга чиқди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Россия иродали ўйин кўрсатди, аммо Хорватия пенальтилар сериясида ғолиб бўлди ва ярим финалга чиқди

Теглар :  ЖЧ-2018
Россия ҳамда Хорватия ўртасидаги ЖЧ-2018 1/4 финал учрашуви якунланди.

Россия - Хорватия 2:2 (3:4 пен. серияси)

Гол: Черишев 31, Фернандес 115 - Крамарич 39, Вида 101.

Россия: 1.Игорь Акинфеев, 2.Марио Фернандес, 3.Илья Кутепов, 4.Сергей Игнашевич, 13.Фёдор Кудряшов, 7.Далер Кузяев, 6.Денис Черишев (Смолов 67), 11.Роман Зобнин, 17.Александр Головин, 19.Александр Самедов (Ерохин 54), 22.Артём Дзюба (Газинский 79).

Хорватия: 23.Даниэл Субашич, 2.Шиме Врсалько (Чорлука 97), 6.Деян Ловрен,, 21.Домагой Вида, 3.Иван Стринич (Пиварич 74), 7.Иван Ракитич, 10.Лука Модрич, 18.Анте Ребич, 9.Андрей Крамарич (Ковачич 88), 4.Иван Перишич (Брозович 63), 17.Марио Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Газинский 109 - Ловрен 35, Стринич 38, Вида 101, Пиварич 114.

Голларни кўчириб олиш: ТЕЛЕГРАМ


Россия

Денис Черышев - 31', Марио Фернандес - 115', Алан Дзагоев - 121', Сергей Игнашевич - 121', Далер Кузяев - 121'

Чемпионат Мира. 1/4 финал . 1/4-тур

07/07/2018, 23:00

6
:
5
Тугади

Хорватия

Андрей Крамарич - 39', Домагой Вида - 101', Марсело Брозович - 121', Лука Модрич - 121', Домагой Вида - 121', Иван Ракитич - 121'

Стадион: Fisht Stadium, 44287 томошабин

Бош ҳакам: Sandro Ricci

45'
90'
120'
31'  Денис Черышев
31'  Артем Дзюба
54'  Александр Самедов (Александр Ерохин)
67'  Денис Черышев (Федор Смолов)
79'  Артем Дзюба (Юрий Газинский)
102'  Александр Головин (Алан Дзагоев)
109'  Юрий Газинский
115'  Марио Фернандес
115'  Алан Дзагоев
35'  Деян Ловрен
38'  Иван Стринич
39'  Андрей Крамарич
39'  Марио Манджукич
63'  Иван Перишич (Марсело Брозович)
74'  Иван Стринич (Йосип Пиварич)
88'  Андрей Крамарич (Матео Ковачич)
97'  Шиме Врсалько (Ведран Чорлука)
101'  Домагой Вида
101'  Лука Модрич
101'  Домагой Вида
114'  Йосип Пиварич



ХОРВАТИЯ ЯРИМ ФИНАЛДА!

10. Ракитич - ГОЛ! 3:4

9. Кузяев - ГОЛ! 3:3

8. Вида - ГОЛ! 2:3

7. Игнашевич - ГОЛ! 2:2

6. Модрич - ГОЛ! 1:2

5. Фернандес - хато зарба! 1:1

4. Ковачич - Акинфеевдан сейв! 1:1

3. Дзагоев - ГОЛ! 1:1

2. Брозович - ГОЛ! 0:1

1. Смолов - Субашичдан сейв! 0:0

ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ!

----------------------------------------------------------------------------------------

122. БАҲС ЯКУНЛАНДИ! Навбат пенальтилар сериясига! 

119. ЗОБНИН! Роман жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвоза томон йўллади, Субашич тўпни эгаллаб олди.

115. ГООООЛЛЛЛЛ! Фернандес! Дзагоевнинг узатмасидан сўнг Фернандес бош билан тўпни дарвозага тўғирлади ва ҳисоб яна тенглашди.

114. Сариқ карточка. Пиварич жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қўли билан ўйнади.

112. СУБАШИЧ! Бурчак зарбасидан қайтарилган тўпни Кузяев дарвоза томон йўллади, уни ушлаб олди

109. Сариқ карточка. Газинский майдон марказида қарши ҳужумга ўтаётган Манжукични йиқитди.

108. Лука Модричда куч тугайдими? У ҳозир ҳам катта тезликда югуришда давом этмоқда.

106. Ҳакам хуштаги билан иккинчи экстра таймга старт берилди.

Биринчи экстра тайм якунланди

105. Россия катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Аммо ҳаводан узатилган тўпларга зарба берадиган футболчи етишмаяпти.

101. ГООООЛЛЛ! ДОМАГОЙ ВИДА! Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Вида бош билан зарба берди, пастлаб учган тўп ҳеч кимга тегмади ва Акинфеевни чалғитди. Тўп дарвозага кириб кетди. 1:2

97. Ўзгариш. Врсалько ўрнига Чорлука ўйинга қўшилди.

94. Энди Врсалько майдонга ётиб олди. Шимеда жароҳат борга ўхшайди.

91. Экстра тайм бошланди.

АСОСИЙ ВАҚТ ЯКУНЛАНДИ! Навбат экстра таймларга.

90+4. СМОЛОВ! Фёдор Смолов ўнг қанотда ўткир бурчакда туришига қарамасдан, Субашич дарвозасини нишонга олишга уринди, Даниэл тўпни уриб юборди.

90+1. Дарвозабон ўрнидан турди. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Кутилмагагн ҳолат! Субашич тўпни тўхтатаётганда жароҳат олди, аксига олиб хорватияликларда футболчи алмаштириш имконияти қолмади.

88. Ўзгариш. Крамарич ўрнига Матео Ковачич ўйинга қўшилди.

84. Хорватия дарвозасининг чап томонидан стандарт амалга оширилди, бироқ Ловрен иккинчи қаватдаги курашда ҳаммадан устун келди ва тўпни қайтарди.

79. Ўзгариш. Дзюба ўрнига Юрий Газинский майдонга тушди.

78. Хорватиянинг қарши ҳужумини ҳимоячилар бир амаллаб бартараф этишди, бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

74. Ўзгариш. Пиварич Стринич ўрнини эгаллади.

72. Россия терма жамоасининг ҳужуми Ерохин зарбаси билан якунланди. Унинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

67. Ўзгариш. Черишев ўрнига Фёдор Смолов ўйинга қўшилди.

63. Ўзгариш. Иван Перишич ўрнига Марсело Брозович майдонга тушди.

62. Манжукич жароҳат олди.

60. ПЕРИШИЧ! Стринич тўпни ўз қанотидан жарима майдончасига ҳаволатиб ташлади, Крамарич тўпни боши билан жамоадошига ташлашга уринди, русларнинг тартибсиз ҳаракати туфайли тўп Перишичга тушди ва унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

58. Россия терма жамоаси мухлислари тинимсиз севимлиларини қўллаб-қувватлашмоқда.

52. Крамарич! Врсалько ўз қанотидан (ўнг) тўпни жарима майдончасига ташлади, Крамарич унга қайчи услубида зарба берди. Зарба кучсизлиги туфайли Акинфеев уни осонлик билан эгаллаб олди.

49. Крамарич жарима майдончаси бурчагида тўпни қабул қилди ва рақибларини алдашга киришиб кетди. Унинг ортиқча ҳаракатлари тўпни олдириш билан якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Таркибларда ўзгариш рўй бергани йўқ.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

39. КРАМАРИЧ! ГООООООООЛЛЛЛ! Перишичнинг узатмасидан сўнг Манжукич жарима майдончасига кирди ва чап оёғи билан тўпни Крамарич бошига тўғирлаб берди, Андрей эса ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Ҳисоб тенглашди.

38. Сариқ карточка! Стринич ҳам қарши ҳужумни бузиш учун қоидани бузди.

35. Сариқ карточка! Ловрен қарши ҳужумга ўтаётган Дзюбани тўхтатди.

31. ЧЕРИШЕЕЕЕВВВ!!!! ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Денис Черишев супер зарбаси билан ҳисобни очди! Дзюбадан тўпни қабул қилган Черишев, уни чап оёғига тўғирлаб, дарвозага зарба берди. Тўп Субашич қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига йўл олди ва ҳисоб очилди.


Стадионга пластик сув идиш билан кириш мумкин эмас, аммо мана бу уддабурон қиз бунинг йўлини топди.

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича Хорватия устун: 36% - 64%

18. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 3та ўйинда 2та дуранг қайд этилган. Бир марта Хорватия терма жамоаси 2015 йилнинг 17 ноябрида 3:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Тепадаги суратда Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев. Хорватия терма жамоасининг аввалги баҳсди Грабар-Китарович раҳбарлар трибунасига киритилмаган эди. У расмий кийимда бўлмагани туфайли ўйинни бошқа мухлислар билан томоша қилди.

11. Врсалько ўнг қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдончасига ташлади, Манжукич қийнлаби тўпга зарба берди, аммо ноаниқ.

10. Учрашувнинг илк 10 дақиқалигида тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик хорватлар томонида.

6. Ребич! Анте Ребич тўп учун курашда рақибидан устун келди ва жарима майдончасига ерлатиб тўпни узатди. Акинфеев хавфли ҳужумнинг олдини олди ва тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўп хорватияликларнинг зарбаси билан якунланди. Ноаниқ!

5. Головин тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, ҳимоячи хавфни бартараф этишга уринди, аммо тўп Дзюбага тушди ва Артём дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди.

2. Дзюба очилиб бораётган Черишевга тўпни узатди, Денис эса ўнг оёқда зарба беришга қийналди ва тўпни йўқотди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. ЖЧ-2018 мезбони Россия бугун мундиал 1/4 финалида Хорватияга қарши ўйнайди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика