ЖЧ-2018 бора олмайдиган Жо Харт АҚШга кетади

Дарвозабонга МLS жамоаси “Нью-Йорк Сити”дан таклиф тушди.

Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Сити” тегишли бўлган англиялик дарвозабон Жо Харт ёзги трансферлар вақтида катта эҳтимол билан АҚШга йўл олади. Ҳозирда унга “Нью-Йорк Сити” жамоасидан таклиф бўлмоқда.

Маълумот учун Харт 2017/18-йилги мавсумни “Вест Хэм” сафида ижара асосида ўтказди. Клуб уни олиб қолишни истамади.


Манба: The Sun