UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  21

Жавоҳир Рўзиев: "Мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ" Янгиликлар

Жавоҳир Рўзиев: "Мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Рўзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман олганда, ўйинни ёмон ўтказмадик, сабаби барча футболчилар бор кучини сафарбар этган ҳолда ҳаракат қилди. Гувоҳи бўлганингиздек, беллашувнинг охирги дақиқаларида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Бироқ учрашув давомида хавфли вазиятлар яратдик, шунчаки бизга омад етишмади.

Зарбаларимни эътироф этганингиз учун раҳмат. Лекин мен учун индивидуал маҳоратдан жамоа манфаати муҳимроқ. Бугун ҳам биринчи бўлимдаги уринишда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимда бундай зарбаларнинг кўрмаганингиз боиси, мудофаага ёрдам керак эди ва мен орқароққа қайтиб, ҳимоячиларга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. 

Кейинги учрашувни яна "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Ҳа, олдинда вақт кўп эмас, бироқ бўлажак ўйин сценарийсини ижобий ўзгартиришга ҳаракат қиламиз", деди 20 ёшли футболчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика