UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  1 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  9 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  5 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси” Янгиликлар

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси”

Олий лига 25-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар футболчиси Жавоҳир Расулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Кутилганидек оғир ўйин бўлди. Мана шундай қийин баҳс кечишини билардик. Шу сабабли ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва мехнатларимиз ўз самарасини берди. Кўпчилик футболчиларда кичик жароҳатлар бўлишига қарамай, ҳамма бор кучи билан ҳаракат қилди. Тўғриси, охирги баҳсларда кичик жароҳат билан ҳаракатланяпман. Барибир жароҳатлар футболчининг ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Худо хохласа, ўйиндан ўйинга ўз савиямни янада ошириб, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлайман.

-  Тошкент жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Рақиб ҳақида ижобий фикрлар айтиш ўтиш мумкин. “Пахтакор” иккинчи даврада янада кучайган. “Шерлар” ўз майдонида “Локомотив”дек жамоани мағлуб этишгани фикримга тасдиқ бўла олади. Тошкентликлар сафида Жалолиддин Машарипов ҳамда Жасур Ҳакимовлар яхши ўйин намойиш этишди.  

-  «Нефтчи» футболчиси Шерзод Ҳакимов сўнгги ўйинларда кетма-кет голлар урмоқда. Ҳакимов бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмади...
-  Мен Шерзод Ҳакимовни ҳақиқий профессионал спортчи деб биламан. Ҳакимов бугун ҳам жамоа учун яна бир муҳим тўпга эгалик қилди. Тўғриси тажриба ва маҳорат яшил майдонда ўз сўзини барибир айтади, - деди Жавоҳир Расулов.

 
“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика