UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

"Водий футболи". Жавоҳир Расулов жароҳат олди Янгиликлар

"Водий футболи". Жавоҳир Расулов жароҳат олди

Водий клублари кейинги тур ўйинига жиддий тарзда тайёргарлик олиб боришмоқда.
"Қўқон-1912": Жамоа бугун йиғилади

"Сўғдиёна"га қарши баҳсдан сўнг қўқонликлар бугун ўз қароргоҳида йиғилади. Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоа 19 апрель, жума куни ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Бўлажак баҳсга тайёргарлик бошланди. Айтиш лозимки, дербида жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Сардор Эминов дисквалификация туфайли "Нефтчи" билан баҳсни ўтказиб юборади.



"Нефтчи": Жавоҳир Расулов жароҳат олди

Хабарингиз бор, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўтган куни икки томонлама назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда ярим ҳимоячи Жавоҳир Расулов жароҳат олди. Футболчи Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг унинг жароҳати қанчалик жиддийлиги маълум бўлади.

Бугун жамоа 18:00да Қиргулидаги стадионда машғулот ўтказади.



"Андижон": Асқаралиев ва Отахонов масаласи эртага ҳал этилади

Кеча жамоанинг ёшлари ва ўйин амалиётига кам эга бўлаётган футболчилари Андижон Олимпия Захиралари Коллежи табрияланувчиларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Баҳсда "Андижон" 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Жамоа бугун 18:00да "Соғлом Авлод" стадионида машғулот ўтказади. Унда Санжар Асқаралиев ва Иброҳим Отахонов ҳам қатнашади. Бу икки футболчи борасида ПФЛнинг қарори эртага маълум бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика