UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  0 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  2 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  28 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси” Янгиликлар

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси”

Олий лига 25-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар футболчиси Жавоҳир Расулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Кутилганидек оғир ўйин бўлди. Мана шундай қийин баҳс кечишини билардик. Шу сабабли ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва мехнатларимиз ўз самарасини берди. Кўпчилик футболчиларда кичик жароҳатлар бўлишига қарамай, ҳамма бор кучи билан ҳаракат қилди. Тўғриси, охирги баҳсларда кичик жароҳат билан ҳаракатланяпман. Барибир жароҳатлар футболчининг ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Худо хохласа, ўйиндан ўйинга ўз савиямни янада ошириб, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлайман.

-  Тошкент жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Рақиб ҳақида ижобий фикрлар айтиш ўтиш мумкин. “Пахтакор” иккинчи даврада янада кучайган. “Шерлар” ўз майдонида “Локомотив”дек жамоани мағлуб этишгани фикримга тасдиқ бўла олади. Тошкентликлар сафида Жалолиддин Машарипов ҳамда Жасур Ҳакимовлар яхши ўйин намойиш этишди.  

-  «Нефтчи» футболчиси Шерзод Ҳакимов сўнгги ўйинларда кетма-кет голлар урмоқда. Ҳакимов бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмади...
-  Мен Шерзод Ҳакимовни ҳақиқий профессионал спортчи деб биламан. Ҳакимов бугун ҳам жамоа учун яна бир муҳим тўпга эгалик қилди. Тўғриси тажриба ва маҳорат яшил майдонда ўз сўзини барибир айтади, - деди Жавоҳир Расулов.

 
“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика