UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  1 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  5 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  19 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  7 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  1

Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди" Янгиликлар

Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди"

"Сўғдиёна" бош директори Жавлон Салоҳитдинов "Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида 

- Биз пенальтидан фойдалана олмадик, рақиб эса гол урди. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди, ўша голни "Локомотив" урди. 

- Нега Улуғбек Бақоев бугун захира ўриндиғида ўтирмади?

- Кеча ПФЛ бизга хат юборди ва кубок чорак финалидаги "Насаф" билан ўйиндаги вазият туфайли Бақоев 2та ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг 2-ўринни олиш учун имкониятлари кескин тушиб кетди. Олдинда АГМК ва "Насаф" билан ўйинлар кутмоқда...

- Имкониятимиз кескин тушиб кетди демаган бўлардим. "Насаф"да ҳам қийин ўйинлар бор, "Сурхон" билан осон бўлмайди. Олдиндаги 2та баҳсда ютсак, 2-ўрин учун имкониятимиз бўлади. АГМК ҳам очко олишига ҳеч ким кафолат бермайди, кеча "Андижон" билан ўйинда кўрдинглар қандай қийналишганини.

- Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оласиз. Охирги ўйинларда у фақат бир тайм ўйнамоқда. Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?

- Унинг ёшига қаранг - 38 ёш, лекин унча-мунча ҳимоячидан тез югуради. Мураббийлар уни нега бир тайм ўйнатишганини билмайман, уларнинг ишига аралашмайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика