UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  1 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  14 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1

Жавлон Салаҳитдинов: "Бакаев ҳам номзодлар орасида бор эди. Аммо..." Янгиликлар

Жавлон Салаҳитдинов: "Бакаев ҳам номзодлар орасида бор эди. Аммо..."

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор"га мағлуб бўлди (1:2). Жиззахликлар ҳамон муваффақиятсизликлар гирдобида қолмоқда. Клуб раҳбарияти 4-турдан сўнг мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Афтидан Улуғбек Бакаев қайтиши кутилганди, бироқ сўнгги паллада черногориялик Иван Бошкович номзодида тўхталинди.

Бу борада  "Сўғдиёна" директори Жавлон Салаҳитдинов сайтимизга ўз муносабатини билдирди.

- Дастлаб яқинда жамоада амалга оширилган мураббийлар ўзгариши ҳақида...

- Ҳамма кўрди уйдаги 3та учрашувимизда 1 очкогина ишладик. "Олимпик" билан бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамай ғалаба қозона олмадик. Наманганда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Умуман олганда натижа яхши бўлгани йўқ. Истеъфогача 4та турдан 3тасини мезбон сифатида қабул қилдик. Шу боис мураббийлар штабини вазифасидан озод қилдик. Иван Бошкович билан алоқага чиқдик. Тез кунда келишувга эришилди. 

- "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин "Сўғдиёна" Улуғбек Бакаевни ортга қайтараётганди. Бу нима учун амалга ошмади?

- Тўғри. Улуғбек Бакаев билан ҳам алоқага чиққандик. Ҳаммаси гаплашилди, дея оламан. У бироз вақт беришини сўради. Кутдик, Намангандаги ўйиндан кейин яна алоқага чиқдик. Бу пайтда "Бухоро"га кетишини маълум қилди. 

- Ёрқин Назаров ўтган йили мавсум тугашига 2 тур қолганда жамоани қабул қилиб олганди. Янги мавсумга таркибни мураббий йиғди, тайёрлади. Шу нуқтаи назардан Ёрқин Назаровнинг ишини қандай баҳолаш мумкин?

- Таркибни ўзлари жамладилар. Ҳамма ташкилий ишларни қилиб бердик. Тўғри қишда бироз муаммо бўлди. Умуман бу пайтда ҳамма бир хил ҳолатда эди. Туркияда ҳам йиғин ўтказдик. Ҳамма имкониятни берганмиз. Билмадим ҳужумчиларимиз кучсизлик қиляптими, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. 

-  "Сўғдиёна" учун бу йил пасайиш мавсуми бўладими? Умуман клуб бунга тайёрмиди?

- Энди 6та тур ўтди. Ўрта ўринлардаги жамоалар билан ўртада катта фарқ йўқ. Битта ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортади. Ғалаба керак. 2022 йил август ойидан бери ғалаба қозонганимиз йўқ. 

- Ёзги трансферлар вақтида янги мураббийнинг талабига кўра таркибда ўзгаришлар бўладими?

- 3-4та ўзгаришлар қиламиз. Ҳужумда оқсаяпмиз. Ишлашда давом этамиз. 


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика