

Олинган маълумотларга қараганда, иқтидорли ҳимоячига Тошкент клубларидан жиддий қизиқиш бўлган. Шу боис Мирабдуллаевни бекободликлар билан хайрлашиши кутилмоқда. Бироқ айнан қайси жамоага эканлиги ҳозирча сир тутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни дамда ОТЖмизнинг Дубайдаги йиғинида бўлиб турган Жавлон бу йил жамоаси сафида чемпионат доирасида 20та ўйинда майдонга тушган.




