UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  7 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   33 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Жавлон Гусейнов: “Чемпионатимиздаги барча жамоалар кучли” Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: “Чемпионатимиздаги барча жамоалар кучли”

Олий лиганинг 18-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Олмалиқда “Олмалиқ”қа қарши баҳс олиб боради.

Ушбу баҳс олдидан давралар оралиғида Таиланднинг “Чайнат Хорнбилл ”жамоасидан келиб қўшилган маҳоратли ҳимоячи Жавлон Гусейнов бўлажак ўйин борасида фикрлари билан қизиқдик.

- Сиз Таиландда бўлган пайтингизда олий лиганинг бир нечта клуби сизга жиддий таклиф билан чиққанидан хабаримиз бор. Шу таклифлар ичида нега айнан “Сўғдиёна”ни танладингиз?
- Жудаям кўп вариантим бор дея олмайман-у, худога шукр 3-4 та клубдан таклиф олдим. “Сўғдиёна”га кўпроқ Даврон Файзиевнинг таклифига кўра келдим. Лекин бу ерда бирдан ҳаммаси ўзгариб кетди. Балки бў ўзгаришлар яхшиликкадир. Игорь Анатольевич билан аввал ҳам бирга ишлаганмиз. Бу томонлама муаммо бўлмайди деб ўйлайман.


 
- Бу йил жамоанинг тақвими қийин келди. Иккинчи давранинг дастлабки тўрт турида жамоамиз гранд клублар билан баҳс олиб боради. Бунга сиз қандай қарайсиз?
- Тақвимнинг қийин тушгани аниқ эди ва биз бунга тайёр эдик. “Бунёдкор” билан дуранг қайд этган бўлсак-да, “Локомотив”га хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Ҳозир чемпионатимиз жуда қизиқ кечмоқда ва ҳар бир жамоани кучли дейишимиз мумкин. Шунинг учун,ҳар бир баҳсга ғалаба учун майдонга тушиб,боримизни беришга тайёрмиз деяоламан.

- Жамоадаги муҳит қандай? Янги жамоага кўникиб кетдингизми?
- Жамоа билан тезда киришиб кетдик. Ёшимиз у даражада фарқ қилмайди. 3-4 ёш фарқ қилади. Худога шукурки, футбол ўйнаб кўп таниш орттирганман. Жамоада ҳам кўплаб танишларим бўлгани учун тез чиқишиб кетдик.


 
- Олий лиганинг 18-турида жамоамиз сафарда “Олмалиқ”қа қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс олдидан қандай фикр билдирасиз?
-“Олмалиқ” қа қарши баҳс қийин ўтиши табиий. Лекин онсон баҳсни ўзи йўқ. Ўйинда мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажариб,майдонда боримизни берсак ўйлайманки керакли натижага эришамиз.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Мухлисларимиздан бизни доимо қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим. Айниқса, уйдаги баҳсларда бевосита стадиондан туриб бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Бизга бўлган ишончларини сўндирмасдан, бизни олға юришимиз учун сабабчи бўлишларини хоҳлардим. Биз футболчилар футболни фақат мухлислар учун ўйнаймиз ва муҳлислар бўлмаса,ўзимизни ёлғиз ҳис қиламиз. Муваффақиятга мухлислар билан бирга эришамиз.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика