UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  2 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  3 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2

Жасур Жалолиддиновни "Беневенто" жамоасида кўришни ким истамоқда? Янгиликлар

Жасур Жалолиддиновни "Беневенто" жамоасида кўришни ким истамоқда?

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев бугун сайтимизга берган интервьюсида "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновни Италияга кетаётганини маълум қилди.

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ғалабали ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош директори Жасур Жалолиддиновнинг трансфери бўйича эксклюзив маълумотни берди.


- "Жорий мавсумда ёрқин ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Жасур Жалолиддинов декабрда Италияга йўл олади. Италия Б Серияси пешқадами бўлиб турган "Беневенто" жамоаси Жалолиддиновга қизиқмоқда. Жасур Жалолиддиновни "Беневенто"да кўришни шахсан жамоа бош мураббийи Филиппо Инзаги истаган. Яқинда Президентимизнинг футболга оид фармони лойиҳалари эълон қилинди. Фармонда кўплаб иқтидорли ёш футболчиларни тарбиялаб, уларни Европа бозорига экспорт қилиб, шу орқали терма жамоаларимизни кучайтириш вазифалари киритилган. Шу фармон йўлида биз Жасур Жалолиддиновни трансфери учун катта пул сўрамасдан, Европага йўл очилгани туфайли "Беневенто"га қўйиб юборамиз. Италияликларнинг таклифига кўра, шартнома ҳозир имзоланади ва келаси йили июль ойидан расман кучга киради. Чунки Жасур Жалолиддинов ҳозир 17 ёшда ва ҳали 18 ёшга тўлмаган. Агарда "Беневенто" жорий мавсум якунига кўра ўз мақсадига эришиб, кучли учликда қолса, унда келаси мавсумдан эътиборан ўзбек футболчиси яна Италия А Сериясида ўйнаши мумкин бўлади", - деди Улуғбек Мирзаев.


Эслатиб ўтамиз, "Беневенто" айни пайтда Б Серияда 13-турдан кейин 28 очко жамғарган ҳолда турнир пешқадами бўлиб турибди. Б Серияда дастлабки 3 ўринни эгаллаган жамоалар А Серияга йўлланма олишади.

"Беневенто" жамоаси бош мураббийи сифатида эса италиялик машҳур ҳужумчи Филиппо Инзаги ишламоқда ва айнан Пиппоголга Жалолиддиновнинг ўйинлари маъқул келгани туфайли мазкур трансфер амалга ошиш бўсағасида.

Рейтинг: +89   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика