UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  4 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман"

U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги биринчи тур учрашувидан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Жасур Жалолиддинов Афғонистон устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.


- Ўйин ҳақида

- Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда жуда қийин бўлди. Осон бўлмаслигини билардик. Ҳозирги кунда осон рақиб қолмаган. Ҳеч ким осонликча ютказишни хоҳламайди. Бироқ биз иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, мураббий кўрсатмалирини тўлиқ бажариб, ўзимизга керакли натижани қўлга киритдик. 

- Биринчи тайм қийин ўтди, аммо урган голиздан кейин ўйин сурати ўзгарди. Ушбу гол ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта, бунақа ҳолатларда жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш керак бўлади. Менга шу насиб қилди. Ҳар бир ўйинчи жамоа ўйинига ўз ҳиссасини қўшиши керак. Мен ҳам бугун зарбаларим билан ғалаба қозонишимизга ёрдам бердим деб ўйлайман.

- Биринчи тайм ва иккинчи бўлим икки хил бўлди. Биринчи таймда бироз эҳтиёткорлик кузатилди...

- Биз эҳтиёткор ўйнамадик. Икки бўлим ҳам бир хил ўйин кўрсатдик. Шунчаки, Афғонистон биринчи бўлимда кучга тўла эди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз голлар киритдик.

- Асосий рақибимиз Эрон бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди...

- Улар билан ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика