UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Жасур Жалолиддинов: "Италияга кетиш имкониятларим анча пасайиб кетди, сабаби..." Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Италияга кетиш имкониятларим анча пасайиб кетди, сабаби..."

Кеча бўлиб ўтган “Тезкор Студия” лойиҳасининг навбатдаги сонида “Бунёдкор” футболчилари меҳмон бўлишди.

Мулоқот давомида Жасур Жалолиддинов Италиянинг “Беневенто” жамоасига ўтиши ҳақидаги саволга атрофлича жавоб берди.

“Очиғини айтадиган бўлсам Италияга кетишимни имкониятлари анча пасайиб кетди. Олдин 50/50 бўлиб турганди. Ҳозирда Италия А Серияси тугул, Б Сериясининг ҳам қачон бошланиши аниқ эмас. “Беневенто”нинг А Серияга чиқиши номаълум. Ҳали мамлакат футболи раҳбарлари бир қарорга келгани йўқ. Шунинг учун у ерга боришимни фоизда айтадиган бўлсам деярли кам.

Тўғрисини айтсам ҳамма гап “Бунёдкор” раҳбариятида. Агар карантин, коронавирус бўлмаганида туғилган кунимни эртаси куни қайсидир жамоага ўтиб кетишим ҳам мумкин эди. Молдова, Сербия чемпионатларига бормайман. Имконият келиб турганда иложи борича кучлироқ чемпионатга боришга ҳаракат қиламан.

Қайсидир жамоа билан расман келишмасимдан олдин оммага тарқалиб кетишини хоҳламайман. Масалан, “Беневенто”га ўхшаб ҳал бўлмай қолса одамлар нотўғри ўйлаши мумкин. Бирон бир жамоага ўтмасимдан олдин хабарлар тарқалишини нотўғри деб ҳисоблайман",- дейди иқтидорли ёш футболчи.

Жасур Жалолиддинов ўтган мавсумда 20дан ортиқ учрашувда 3та гол урди ва жамоадошларининг кўплаб голларига ассистентлик қилди. Жорий мавсумда эса Суперлигада 3та учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди аниқроғи иккинчи турда "Машъал" дарвозасига киритган тўпи "Бунёдкор"га уч очко олиб келди.


Кечаги "Тезор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика