Жасур Ҳасанов: "Обод"дан мана шундай қаршилик кутгандик, кейинги турда "Пахтакор"ни ютмоқчимиз"

Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2016, 07:22
"Бухоро" футболчиси Жасур Ҳасанов "Обод"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин яхши бўлди. "Обод"да ҳам голли вазиятлар бўлди. Бизда ҳам. Бироқ, бу сафар ўйинимиз бироз ўхшамади. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик.

Жамоамиз бугун икки очко йўқотди. Дебютант жамоадан мана шундай қаршилик кутгандик. Жамоа ёш, шижоатли. Буни билгандик.

Кубок ўйини "Пахтакор"га қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик вазифасини бажаради. Насиб қилса, ўз майдонимизда "Пахтакор"ни мағлуб этмоқчимиз", - дейди Жасур Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" 20 март куни Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал баҳсида "Ёзёвон Лочинлари" - "Норин" жамоалари ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.


Азиз Тўхтамуродов



Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia