UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  0 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  10 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  26 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

Жасур Азимов: "Насаф"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси" Янгиликлар

Жасур Азимов: "Насаф"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси"

«Динамо» - «Насаф» (1:1) учрашувида Самарқанд жамоаси голига муаллифлик қилган Жасур Азимов шу куни майдонда энг фаол тўп сурган футболчилардан бири бўлди.

Ўйиндан кейин футболчининг учрашув борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Жасур, аввало «Насаф» билан кечган учрашув борасида тўхталсангиз. Ўйин ва натижадан қониқдингизми?

- «Насаф» билан ўйин оғир ўтишини билардик. Баҳс олдидан мураббийларимиз ҳимоявий ўйин намойиш этиб, қарши ҳужумларда тўп суришимизни уқтиришганди. «Насаф» асосан Акмал Шораҳмедов орқали айнан мен тўп сурган қанотдан кўпроқ ҳужум қилиши маълум эди, шу боис мен ҳам имконқадар ҳужумга қўшилишим керак эди. Гол бўлган вазиятни машғулотларда кўп машқ қилардик. Бу сафар ўйинда ушбу комбинацияни синаб кўриб, гол уришга эришдим. Ўйинимдан тўлиқ қониқдим дея олмайман. Шу куни ғалабани ушлаб қолишимиз керак эди, аммо омадимиз келмади.


- «Насаф» дарвозасига киритган голингиз Олий Лигадаги дастлабкиси…
- Худди шундай, Олий Лигадаги биринчи голимни урдим. Бу мен учун энг чиройли голим бўлди. Янада ишлаб, бундан кейин ҳам мухлисларимизни қувонтиришга интиламан.

- Сизни олдин таянч яримҳимоячиси сифатида билардик. Ҳозир эса чап қанотда тўп сураяпсиз. Ўзингизга қолса, қайси чизиқда тўп суришни истардингиз?

- Очиғини айтсам, олдинги йиллар таянч яримҳимоясида тўп сурганлигим сабабли ўзимга чап қанот ҳимоясидан кўра, яримҳимояда тўп суриш ёқади. Ҳозирги амплуам ҳам ёмон эмас, мураббийлар қаерда фойдам кўпроқ тегишини айтишса, ўша ерда тўп сураман. Биринчи навбатда жамоа манфаати.

- Олдинда «Динамо»ни «Обод» билан ўйин кутиб турибди…

- Тошкентдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Сўнгги тўрт ўйинда ғалабага яқин келган бўлсакда, қўлга кирита олмадик. Шунга қарамай, мухлисларимиз ҳар қандай вазиятда жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. «Обод» ҳам анча яхши жамоа, уларга қарши шиддатли ўйин бўлишига ишончим комил. Бу баҳсда бизни фақат ғалаба қаноатлантиради.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика