UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  0 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Истеъфо? Буни раҳбарият ҳал қилади"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" бизга нисбатан кучли жамоа эканлиги маълум. Биз ҳаракат қиляпмиз. Доимгидек оддий хатолардан кейин гол ўтказиб юбордик. Лекин йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Футболчиларнинг сифати ўз сўзини айтмоқда. Драган Черанни олайлик. Қаранг, у марказда тўпни қандай назорат қилмоқда. Жамоамизда бундай футболчи йўқ. Истеъфо ҳақида савол туғилиши мумкин. Барчасини раҳбарият ҳал қилади. Агарда эртага раҳбарият "кетасан" деса, табиийки саволлар туғилмайди. Клуб билан шартномам бор. Таркибга ёшларни жалб қилдик. Бу шунчаки оддий ҳолат эмас. Мавсум ўртасидамиз. Хатолар ва камчиликлар бўлади", – дейди Жасур Абдураимов. 

- Станислав Андреевни биринчи бўлимнинг ўзида алмаштирдингиз. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- У 4-5 маротаба хатога йўл қўйди. Балки ўйинга мослашиб кета олмагандир, аммо ортиқча эътирозим йўқ. Ёшларга ўзини кўрсатиши учун имконият беряпмиз. Аброр Тошқўзиев майдонга тушгач хатолар камайди. 

- "Металлург" турнир жадвалида "хавфли ҳудуд"га тушиб қолди. Жамоани қутқариш учун нимани ўзгартириш керак?

- Ҳозир руҳий томондан бир оз қийин бўлмоқда. Машғулотларда барча бирдек ишлаяпти. Мавсум ўртасида таркибни ўзгартирдик. Агар бизда 2-3 ой йиғинлар ўтказишга вақт бўлганида, бу жараён осонроқ кечарди.  

- Нима деб ўйлайсиз, стадионларга мухлисларни қайтариш вақти келдими?

- Ўйлашимча, мухлислар стадионларга келиши керак. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Бу ўз таъсирини ўтказмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика