Жасур Абдураимов: "Испания ўз ўйинини кўрсатгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
15 июн 2021, 13:04
Луис Энрике мураббийлигидаги Испания терма жамоаси Швецияга қарши ўйин билан Европа чемпионатидаги юришини бошлади.

Муросасиз кечган учрашувда "қизил фурия" шведлар дарвозасига йўл топа олмади. Гарчи ўйин давомида испанлар катта устунликка эга бўлган бўлсада, якунда 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлишдан бошқа чора топа олмади. Биз эса мазкур баҳс ҳақида "Металлург" бош мураббий Жасур Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. Эсингизда бўлса мусобақадан олдин мутахассис Испанияга мухлислик қилишини айтганди. 

"Испания ҳозирча ўз ўйинини кўрсатгани йўқ. Бугунги замонавий футболда фақат тўпни назорат қилиш билан бирор нарсага эришиш қийин. Ким тез ҳужумга ўтса ва вазиятлардан самара чиқара олса ўша ютмоқда. Балки гуруҳда ўйнаётгани учун кучини ишлатиб қўймасликни ўйлаётгандир. Биринчи турдаги натижалар алдамчими? Менимча ҳаммаси жойида. Имконияти паст баҳоланган Чехия, Словакия қандай ўйнаётганини қаранг. Испания гуруҳдан чиқиши керак. Лекин бу - футбол. Унда ҳамма нарсага тайёр туриш керак. Польша ҳам кейинги турларда бор кучини ишга солиши аниқ.",- дейди Жасур Абдураимов. 

 Евро-2020. Испания Швеция билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ

Евро-2020. Испания – Швеция. "Учрашув юлдузи" ким бўлди?

Евро-2020. Швеция Испанияни "қўйиб юбормади", Словакия — етакчи

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф