UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  0 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  1 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2

Жасур Абдураимов: "Бунақа вазиятда кимдир пенальти беради, кимдир эса йўқ" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Бунақа вазиятда кимдир пенальти беради, кимдир эса йўқ"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида фикрларим? Фикрлар, фикрлар ва яна фикрлар. Булар жуда кўпайиб кетди. Бугун яхши ўйнадик. Ўйин давомида ҳимояда хатоларга ҳам йўл қўйдик. Биз олдинда ўйнадик, ҳатто дуранг ҳам биз учун ёмон натижа эди. Энди тасаввур қилаверинг. Ҳакам ҳақида гапирмайман, ўйинга қараб айтиш мумкин, устунлик биз томонда бўлди.

- Ўтган турда жамоа 7 турдан сўнг ғалаба қозонганди. "Металлург" бу қийинчиликдан чиқиб кета олмаяптими?

- Руҳан муаммо бўлса, жамоа ўйинни назорат қила олмайди.

- Демак, жамоа ўйинидан мамнунсиз?

- Ҳа, жамоа ёмон ўйнагани йўқ. Бунақа вазиятда кимдир пенальти беради, кимдир эса йўқ. Бугун ўтган ўйинлардан фарқли равишда ҳимояда битта хатога йўл қўйдик. Пенальти бўйича фикр билдириш менинг ваколатимга кирмайди.

- Иброҳим Ибрагимовнинг майдонга тушмаганига сабаб нима эди?

- У жароҳат олган, шу сабаб ўйнамаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика