Жароҳатланган футболчининг ўрнига чақирилган футболчи ҳам жароҳатланди

Mirjalol Normatov
8 сен 2019, 18:40
"Барселона" футболчиси Самюэль Юмтити кеча Франция термаси таркибидаги машғулотларда жароҳатланди.

Унинг оёғида кичик муаммолар бор. Шу боисдан у Албанияга қарши баҳсда майдонга тушмаганди. Бугун эса у терма қароргоҳини тарк этди. Энди у Евро саралаши доирасида Андоррага қарши баҳсда ҳам иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз, у жароҳатланган Эмерик Ляпортнинг ўрнига терма йиғинларига чақирилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›