

Маълумотларга кўра, мухлислардан бири трибунаости йўлакчасида Озилни ҳақорат қилди, футболчи ҳам шундай жавоб қайтарди. Натижада улар ўртасида келишмовчилик юзага келди ва унга бошқа ўйинчилар ҳам қўшилиб кетишди. Озил стюардлар аралашувидан сўнг кийиниш хонасига кириб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси "F" гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, ЖЧ-2018даги иштирокини якунлади.



