Жанубий Корея Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Канадани мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2016, 18:34
Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Канада билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бўлажак рақибларимиз ўз майдонларида 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Мезбонлардан Ким Бо Гён ҳамда Юнг Хью Лилар мос равишда 11 ва 22-дақиқаларда гол киритиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминладилар.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашуви 15 ноябрь куни Сеул шаҳридаги "World Cup" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia