UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  37 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  15 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони Янгиликлар

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги стартига баҳо берди.

"Альбиселесте" биринчи ўйинда Эквадорни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Мен йигитларнинг ўйинидан фахрланаман. Улар ақл бовар қилмайдиган даражада ўйнашди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳси худди шундай ўтиши ҳам керак, аслида.

Эквадор – яхши жамоа. Улар ЖЧ-2022да Нидерландияга муаммо туғдирганди. Кўрсатган ўйинимиз, футболчиларнинг муносабати ва хоҳишидан мамнунман. Ғалаба қозонишда давом этишимиз лозим. Футболда асосийси – эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик.

Бизнинг фикримизча, Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини ҳисобланади. Биз енгилмас жамоа эмаслигимизни тушунишимиз керак. Эквадор билан ўйиндаги каби ҳаракат қилишда давом этишимиз зарур", – деди мутахассис.

Амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни меҳмонда Боливия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика