UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   1 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  8 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  15 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони Янгиликлар

"Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини" — Лионель Скалони

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги стартига баҳо берди.

"Альбиселесте" биринчи ўйинда Эквадорни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Мен йигитларнинг ўйинидан фахрланаман. Улар ақл бовар қилмайдиган даражада ўйнашди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳси худди шундай ўтиши ҳам керак, аслида.

Эквадор – яхши жамоа. Улар ЖЧ-2022да Нидерландияга муаммо туғдирганди. Кўрсатган ўйинимиз, футболчиларнинг муносабати ва хоҳишидан мамнунман. Ғалаба қозонишда давом этишимиз лозим. Футболда асосийси – эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик.

Бизнинг фикримизча, Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари дунёдаги энг қийини ҳисобланади. Биз енгилмас жамоа эмаслигимизни тушунишимиз керак. Эквадор билан ўйиндаги каби ҳаракат қилишда давом этишимиз зарур", – деди мутахассис.

Амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувини 12 сентябрь куни меҳмонда Боливия терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика