UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  4 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  2 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  6

Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим" Янгиликлар

Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"

ФИФА президенти Жанни Инфантино давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ҳақида гапирди.

"Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўлидан Ўзбекистоннинг нуфузли "Дўстлик" орденини олиш шарафига муяссар бўлдим, Тошкентда муҳим музокаралар олиб бордик, жумладан, ушбу шаҳарда минтақавий ваколатхона очиш имкониятини самимий қабул қилдим.

2023 йилда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан сўнг унинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим. Мен унга миннатдорлик билдирдим, чунки у Ўзбекистонда футбол ривожига кўрсатаётган қўллаб-қувватлагани учун ҳақли равишда катта эътирофга лойиқдир. Эркаклар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига илк бор чиқиши унинг спортдаги етакчилиги ва футболга эътиборини яққол акс эттиради.

Мен Шавкат Мирзиёевдан вақт ажратгани, меҳмондўстлиги учун ҳамда ўзбек футболини ривожлантириш ва халқаро майдонда тарғиб этишга қўшган ҳиссамни олий давлат мукофоти билан эътироф этгани учун миннатдорлик билдираман. Унга ва унинг мамлакатига келаси йилги футбол бўйича жаҳон Жемпионатида ва барча спорт ишларида муваффақият тилайман. Спортимизни ўғил-қизларнинг ўз орзуларига эришиш воситасига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларингизда ФИФА ҳамиша сиз билан бирга бўлади", – деди Инфантино.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
10 сен 00:46:23
Forrest Gump
Xalqigq ham muhabbati oshganida edi…
   
09 сен 23:22:02
nerazzuri
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фифа бу молияни у́тказиб берган . Бу ерни агар янглишмасам Жанубий Кореа фирмаси курди .
Хитой фирмаси экани 2000% ва Карзни тезрок ёпиш керак.
   
09 сен 18:14:10
BXZ BXZ
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олимпиа стадиони пулини фифа берса тезрок берсин а Хитойлила зайюал киворди карз ёпларин деб , ха текст яхши ёзибсин Узбекистон24 каналида эфир курганде булдим рост.
Фифа бу молияни у́тказиб берган . Бу ерни агар янглишмасам Жанубий Кореа фирмаси курди .
   
09 сен 16:57:23
nerazzuri
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Инфантинога таништириш шартмас шундогам билади стадионларни ва ахволини шунинг учун Фифанинг футбол ва инсфрактураларини ривожлантириш дастурида У́збекистон хам бор ва бунга пул ажратилади . Бу Олимпия стадиони ва марказлашган Мтжларимизни маркази у́зидан у́зи курилмади бу Фифа дастури асосида молиялаштирилиб курилди ва бу яна ривожлантирилади . У́фа ва Пфл секин-секин хар бир стадионни таъмирлаш ва ривожлантириш дастурини бекорга талаб килмайди . У́збекистон Фифа талабларини бажарса ва молияни ту́гри йу́налтирса яна катта пуллар ажратилади . Буни Мираброр Усмонов йу́лга ку́йиб кетган эди рахматли .
Олимпиа стадиони пулини фифа берса тезрок берсин а Хитойлила зайюал киворди карз ёпларин деб , ха текст яхши ёзибсин Узбекистон24 каналида эфир курганде булдим рост.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика