

“Биз 21 аср жаҳон чемпионатини яратишимиз шарт. Футбол фақат Европа ва Жанубий Америкадан иборат эмас.
48 та жамоа 16 та гуруҳга (ҳар бир гуруҳда 3 тадан жамоа) бўлинган ҳолда баҳсларни бошлайди. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа 1/16 финалга йўл олади.
Мусобақада жами ўйинлар сони 64 тадан 80 тага ошади. Шунга қарамай, мусобақада ғолиб чиқиш учун жамоалар 7 та ўйинда ғалаба қозонишлари лозим бўлади. Турнир 32 кун давом этади.



