UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  1 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  15 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17 18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  1 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1

Жанни Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланди Янгиликлар

Жанни Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланди

Теглар :  ФИФА
Бугун ФИФА ўзининг навбатдан ташқари конгрессини ўтказади ва ташкилот президенти аниқланди.

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                     Янгилаш


22:00 Расмий хабар: Жанни Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланди!


21:59. Иккинчи босқич натижалари: Али Ҳуссайин 4, Шайх Салмон 88, Жером Шампань 0, Жанни Инфантино 115.

21:40. Иккинчи босқичга овоз бериш якунланди. Овозларни ҳисоблаш ишлари давом этмоқда.

21:30. Цюрихда Ўзбекистон байроғи. Санжарбек Ризаев ЎФФ матбуот котиби


21:00. Овоз бериш давом этмоқда

20:10. Овоз беришнинг иккинчи раундига ўтилади.


20:09. Биринчи раунд натижалари: Шаҳзода Али - 27 овоз, шайх Салмон - 85 овоз, Жером Шампань - 7 овоз, Жанни Инфантино - 88 овоз.


20:06. Овозлар саналиб бўлди. Бир неча сониядан сўнг ФИФАнинг янги президенти номи эълон қилинади ёки овоз беришнинг иккинчи раунди ўтказилади


20:00. Овозлар саналяпти. Барча натижани кутмоқда. Инфантино юзида табассум


19:48. ФИФА конгрессида Ўзбекистон футбол федерацияси номидан қатнашаётганлар: Сардор Раҳматуллаев УФФ бош котиби, Санжар Ризаев УФФ матбуот-котиби



19:40. Маъсул ходимлар овозларни санай бошлади


19:35. Сардор Раҳматуллаев овоз бериш учун кабинкага кириб кетди



18:07. ФИФА президентлик сайловлари тасдиқланган махсус комиссия томонидан текшириладиган нотариус томонидан назорат қилинади


17:51. Сайлов бошланди. Алифо тартибида мамлакат вакиллари кабиналарга таклиф этилади


17:50. Сайлов қай тартибда ўтишини яна бир бор эслатиб ўтамиз

Биринчи турдаёқ президент этиб сайланиш учун, номзодлардан бири умумий овозларнинг 2/3 қисмига эга бўлиши керак. Агар биринчи турда ҳеч нарса ҳал бўлмаса, кейинги турлар ўтказилади ва номзодлар 50% дан кўпроқ овоз тўплашига тўғри келади. Агар турлар 2 ёки ундан ортиқ бўлса сўнгги ўринни олган номзод сайлов маросимининг кейинги раундида иштирок этмайди. Барча кандидатларнинг программалари деярли бир хил. Ҳамма ФИФАга бўлган ишончни қайтариш ҳақида гапиришяпти. Овоз бериш яширин тарзда бўлиб ўтади. Алифбо кетма-кетлигида овоз берилади - фамилия билан эмас, мамлакат номига кўра. Бу жараён икки кабиналарда бўлиб ўтади





17:45. Токйо Севале кутилмаганда ФИФА президентлиги учун сайловлардан чиқишини маълум қилди. Тўрт нафар номзол қолди


17:30 Минбарга Токйо Севале таклиф қилинди



17:15. Жанни Инфантинога навбат



17:03 Минбарда Жером Шампань



16:54. Навбат шайх Салмонга



Биринчи бўлиб шаҳзода Али ибн ал Ҳусайн минбарга чиқди



16:40. ФИФА президентлиги учун ҳар бир номзодга минбарда нутқ сўзлаши учун 15 дақиқадан вақт берилди



15:30. ТУШЛИК. Кичик танаффус эълон қилинди. Меҳмонлар тановул қилишлари учун вақт ажратилди


15:25. Катта ислоҳотларга ким қандай фикрда: 179 та рози, 22 та йўқ ва 6 та бетараф.


15:05. Констант Омари йиғилганларни ислоҳотлар ҳақида қўшимча маълумот билан таништиряпти.


14:48. Барча муҳим ислоҳотлар учун овоз бериш маросими яқинлашяпти.

          ФИФА ислоҳот қўмитаси раиси Франсуа Каррард сўзга чиқди


14:40. Иордания ва БАА вакиллари сўзга чиқди


14:35. ФИФА бош котиби вазифасини бажарувчи Маркус Каттнер: Ислоҳотлар бизга собиқ ва амалдаги ҳомийларимиз олдидаги обрўимизни тиклашга ёрдам беради.



14:20. Исса Хаяту: "Яна ФИФАни ҳурмат қилишлари учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ислоҳотлар амалга оширамиз. Янги президенти ФИФАга бўлган ҳурматни тиклаш учун қўлидан келган барча ишни қилишига ишонамиз" - дейди Хаяту.




14:15 Конгресс мундарижаси:

1. Welcome

2. Roll call and declaration that the Congress has been convened and composed in compliance with the

Statutes

3. Appointment of scrutineers

4. Suspension or expulsion of a member

5. Approval of the agenda

6. Appointment of fi ve members to check the minutes

7. President’s address

8. Reform of FIFA’s organisational structure

9. Vote on proposals for amendments to the FIFA Statutes, Regulations Governing the Application of the

Statutes and Standing Orders of the Congress

9.1 FIFA Statutes

9.2 Regulations Governing the Application of the Statutes

9.3 Standing Orders of the Congress

10. Election for replacement of members of judicial bodies

11. Election of the President

12. President’s closing remarks





14:04. 209 мамлакат санаб ўтилди ва уларнинг 2таси сайловда иштирок этмайди


Ўзбекистон футбол федерацияси


13:55. ФИФАга аъзо мамлакатлар санаб ўтилмоқда


13:50. Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах таклиф этилди


13:48. Овоз бериш қандай бўлиб ўтиши тушунтирилмоқда



13:40. Конгресс бошланди. Исса Хаяту сўзга чиқди







13:00. Расмий маросим бошлангунига қадар бироз танаффус оламиз.


12:43. Биринчи турдаёқ президент этиб сайланиш учун, номзодлардан бири умумий овозларнинг 2/3 қисмига эга бўлиши керак. Агар биринчи турда ҳеч нарса ҳал бўлмаса, кейинги турлар ўтказилади ва номзодлар 50% дан кўпроқ овоз тўплашига тўғри келади. Агар турлар 2 ёки ундан ортиқ бўлса сўнгги ўринни олган номзод сайлов маросимининг кейинги раундида иштирок этмайди. Барча кандидатларнинг программалари деярли бир хил. Ҳамма ФИФАга бўлган ишончни қайтариш ҳақида гапиришяпти.


12:40. Овоз бериш яширин тарзда бўлиб ўтади. Алифбо кетма-кетлигида овоз берилади - фамилия билан эмас, мамлакат номига кўра. Бу жараён икки кабиналарда бўлиб ўтади


12:37. Сайловда барча футбол федерациялари вакиллари иштирок этади. Улар 209 нафар, аммо Индонезия ва Қувайт вақтинчалик четлатилгани туфайли, 207 овоз ҳисобланади. Ҳамманинг овози тенг. Яъни Германия футбол федерацияси президенти овози Фижи ва Кайман ороллари футбол федерацияси раҳбари билан тенг.


12:32. Меҳмонлар ташрифи давом этяпти ва биз президентлик учун сайлов қандай бўлиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

Овоз бериш маросими яширин тарзда ўтказилади, тахминларга келадиган бўлсак, ФИФА раҳбарлиги учун асосий кураш Жанни Инфантино ва Осиё футбол Конфедерацияси президенти шайх Салмон ўртасида бўлади.



12:26. ФИФА президентили учун номзодлардан бири Жанни Инфантино ҳам ҳозиргина етиб келди



12:21. Барча вакиллар расмий либосда, аммо адашмасам Мўғулистон ёки Афғонистон футбол федерацияси вакиллари ўз миллий либосида, тўнда конгрессга ташриф буюрган экан.


12:19 Конгресс ўтадиган залга меҳмонлар таклиф этилди, кириш эшиклари олдида хавфсизлик ходимлари барчанинг бейжикларини текширмоқда.


12:17. Конгрессда мамлакатимз номидан Ўзбекистон футбол федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот-котиби Санжар Ризаев қатнашади.


ФИФА президентлиги учун номзодлар



12:13




12:10. Ким ФИФА президенти бўлади? Сайлов қандай ўтади? Бунинг барчаси ҳақида матнли трансляциямиз давомида маълум қилиб борамиз.

12:00. Бир неча дақиқадан сўнг Цюрихдаги Халленстадионга ФИФА мансабдор шахслари ва унга аъзо бўлган мамлакат вакиллари таклиф этилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика