Жанлуижи Доннарумма ўз жамоасига ғалаба тақдим этди (видео)

Aslanov Jasurbek
22 авг 2016, 14:17
Кеча "Милан" Италия чемпионатининг 1-тур учрашувлари доирасида "Торино"ни қабул қилди.

Мезбонлар ҳужумчиси Карлос Бакка 62 дақиқа ичида рақиб дарвозасига учта гол киритишга муваффақ бўлишди. Бу вақт ичида "Торино" фақат бир маротаба жавоб бера олади. Учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Даниэле Баселли "Милан" дарвозасини аниқ нишонга олади ва ўз жамоасига умид баҳш этади. Қўшиб берилган дақиқаларда Габриэль Палетта "Милан"ни қийин аҳволга солиб, майдондан четлатилади ва мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Шу пайт катта саҳнага Жанлуижиларнинг кичиги чиқди. Доннаррумма Белоттининг зарбаси йўналишини топди ва қайтарилган пенальтидан сўнг учрашув якунланди.

Қайтарилган пенальти (TAS-IX эмас)


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›