UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   0 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  11 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Жан Салас Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши машаққатли ўйин ўтказдик. Умуман олганда, учрашув қийин ўтишини билардик. Мусобақадаги иштирокимизни давом эттириш учун очко муҳимлигини ҳам англаб тургандик ва ўйлайманки, биз буни яхши уддаладик. Охирги турда мезбонлар қаршилигидан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Бугун бизга шиддат кўпроқ етишмади. Шунингдек, тўп билан олдинга ўтишда ҳам муаммолар юзага келди. Рақиб жамоа вазиятларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилди, бизга эса бу борада аниқлик етишмади. Аммо сўнгги турда бу камчиликларимизни яхшилаймиз.

Ўзбекистон мезбон жамоа ҳисобланади. Қолаверса, улар ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Улар ҳам гол уришга ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилишади, бироқ биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионатидаги барча ўйинлар қийин ўтади. Шунга қарамай, рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ернинг маданияти бизнинг мамлакатдан фарқ қилади, шунга қарамай, биз мослашяпмиз. Ўзбекистонликлар бизга яхши муносабатда бўлишмоқда. Бу ернинг маданияти билан яқиндан танишиб, ортга қайтгач, яқинларимга сўзлаб бераман", деди Салас.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика