Жан Роналдунинг четлатилиши ҳақида: "Криштиануга рақиб сочига теккани учун қизил карточка беришди"
20 сен 2018 16:43
Янгиликлар
Жан Роналдунинг четлатилиши ҳақида: "Криштиануга рақиб сочига теккани учун қизил карточка беришди"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан "Валенсия"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида ҳужумчи Криштиану Роналдуни четлатган ҳакам қарори ҳақида фикр билдирди.
Биринчи бўлим ўрталарида Феликс Брих ён ҳакамнинг сўзларидан сўнг форвардга қизил карточка кўрсатди. Роналду "Валенсия" ҳимоячиси Жейсон Мурильо билан тўқнашувдан сўнг жазоланди ва майдонни кўз ёшлари билан тарк этди.
"Наҳотки бу қизил карточка бўлса? Роналдунинг сўзларига кўра, у рақибнинг сочини ушлагани учун четлатилган экан. Биз аёл эмасмиз, футбол ўйнаймиз. Агар бундай нарсаларга қизил карточка берилса, футболчини ҳар қандай фол учун четлатиш мумкин. Бу иш қизил карточкага арзимайди" - дейди Жан.
Фикрлар