UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида бирор нима дейиш қийин. Қўпол қилиб айтганда, биз ёш болалардек футбол ўйнадик, рақиблар эса бизни янчиб ташлашди. Рақибга барча жабҳаларда мағлуб бўлдик.

- Жамолиддин Убайдуллаевнинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз? Бизнингча, у бугунги ўйинда жуда кўп хато қилди.

- Фақатгина Жамолиддин эмас, барча ҳимоячилар жуда ёмон ўйнашди. Ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Жамоа ютқазди, барча ютқазди. Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Марказда, ҳимояда кўплаб хатолар қилдик, ҳужумдаги ишларимиз ўхшамади.

- Жамоанининг 2024 йилги мавсумдаги иштирокидан қониқдингизми?

- Умуман олганда ҳали яна бир тур бор. Олдиндан бирор нима дея олмайман. Ҳозирча гапириш қийин. Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳис қиляпсиз. Яна бир туримиз бор, охиригача курашамиз, ҳаракат қиламиз. Кўрамиз...

- Бугун Илҳом Ваҳобовни умуман кўрмадик.

- Унинг оилавий муаммолари бор эди. Шу сабабли у бугун кўринмади.

- Захирадан тушган футболчилар Сиз ўйлагандек ўйин кўрсата олишдими?

- Ўйинимиз яхшиланишига умид қилган ҳолда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бошқа схемага ўтдик, аввалига гол уриб олгандик. Кейин қатор хатоларга йўл қўйдик. Ҳимоячилар жуда ёмон ўйнашди.

- Янги мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлсангиз, кимларни олиб қолиш ва кетказиб юборишни ўйлаб кўрдингизми?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча нимадир дея олмайман. Мавсумни якунлаганимиздан кейин барчаси кўрина бошлайди. Шартномам йил охиригача, агар узайтириладиган бўлса, бу масала кўриб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика