UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  3 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика