UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  1 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Пахтакор" яратган 3 вазиятидан фойдаланиб кетди"

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Нима ҳам дердим. Йигитларга эътирозим йўқ. 3 вазиятда эътиборни йўқотдик. "Пахтакор" уч вазият яратди ва шулардан фойдаланиб кетди. Афсуски биз вазиятлардан голлар ура олмаяпмиз. Бир қанчасидан фойдаланишимиз керак эди. Ҳеч қиси йўқ. Йигитлар ҳаракат қилаётгани учун миннатдорман. Агарда ёмон ўйнаганимизда эътироз билдирган бўлардим. Сўнгги лахзагача курашишда давом этамиз. Ғалабаларимиз ҳали олдинда. Бугун бизни қўллаб турган мухлислардан узр сўрайман. Ўзимизни оқлай олмаймиз. 

- Бу савол Сизга биринчи марта берилмаяпти. Асосий таркибда Марко Симоновскийнинг ўрнига Муҳаммадали Ғиёсовни синаб кўрса бўлмасмикин?

- Энди кўриб чиқамиз. Ҳар бир футболчига имконият беряпмиз. Футболчиларнинг ўзига ҳос функциялари бор. Таклифингизни кўриб чиқамиз. Навбатдаги ўйинга қулай жиҳатни танлаймиз.

- "Қизилқум" тарихига назар соладиган бўлсак, жамоа доим ҳам икки ҳужумчили тактикадан фойдаланмаган. Балки буни ҳам кўриб чиқиш керакдир.

- Биз ҳар бир учрашувда икки хил тактик схемада ўйнашга ҳаракат қиламиз: ҳужумкор тактика, ҳимоявий тактика. Ўйин давомида буни ўзгартириб борамиз. Бу нормал ҳолат.

- Акмалжон Музаффаров ҳақида фикрингиз.

- Ёш, иқтидорли маҳаллий футболчи. Умид қиламанки, у келажакда яхши футболчи бўлиб етишади. Биз ҳам унга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу унинг иккинчи ўйини. Йигитча ҳаракат қиляпти. У билан ишлаймиз.

- Бугунги ўйин орқали жамоада ўсиш борлигини кўриш мумкин. Агарда омадни ушлаб олсангиз, бу ёғи яхши бўлиши мумкин. Чунки мухлислар жамоанинг сўнгги ўриндалигига эмас, энг ёмон ўриндалигига жахли чиқмоқда.

- Биз ҳар бир ўйинни бошидан охиригача кўриб чиқамиз. Ўйинларимизда йигитларга катта эътирозлар бўлмайди. Буни Сиз ҳам кўришингиз мумкин. Қарши, позицион ҳужумлар ҳисобига бизда яхши вазиятлар юзага келяпти. Яхши зарбалар берамиз, рақиб посбони қутқаряпти. Умуман олганда жамоада катта муаммолар ҳам кузатмаяпман. Мухлисларнинг эътироз билдиришга ҳаққи бор. Биз сўнгги ўриндамиз. Биз ҳам барчасини кўриб турибмиз. Турнир жадвали ҳам кўп нарсаларни англатади. Барча тушуниб турибди, биз учрашувларни сўнгги ўйин каби ўтказяпмиз. Жамоадагилар ҳам "Қизилқум"нинг пастга тушиб кетишини исташмаяпти ва максимал куч билан ҳараката қилишяпти. Сўнгги ўйинларимизни қаранг, қанча вазият яратдик, ундан фойдалана олмаяпмиз. Урган 3-4 голларимиз ҳам пенальтидан бўлди. Ўйиндан гол ура олмаяпмиз. Ғиёсов яхши вазиятга чиқиб борди. Ваҳобовда иккита вазият. Биздан барча натижа талаб қилмоқда. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. 

Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Олдинда 8 ўйин бор. Умид ҳали сўнмайди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика