Жамшид Саидов: "Охиригача курашамиз, бизга ҳар бир турда ғалаба керак"

Narzulla Saydullayev
22 авг 2020, 21:31
Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи галда йигитларни ва жамоамизни мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Охиригача курашамиз, бизга ҳар бир турда ғалаба керак. Футболчиларга ва бизни Бухорода туриб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Ҳа, вазиятлардан фойдаланиш даражамиз паст. Кўп вазиятлар яратяпмиз, лекин гол ура олмаяпмиз. Хатолар устида ишлаймиз, таҳлил қиламиз. Ёш футболчилар ўйиндан-ўйинга кучайиб боришади",- дейди Жамшид Саидов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia