Жамшид Саидов: "Насаф" кучли жамоа, бунга бир-икки йилда эришиб бўлмайди"

Narzulla Saydullayev
21 сен 2016, 20:17
"Бухоро" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.
Бу мавсумда "Насаф" билан тўртинчи марта куч синашдик, афсус яна мағлубиятга учрадик. Мухлислардан узр сўраймиз. "Насаф" барибир тажрибалироқ эканлиги уларга кўл келмоқда. Бу жамоа бир неча марта финалга чиққан, амалдаги кубок ва супер кубок соҳиби. Бу нарсаларга ўз-ўзидан 1-2 йилда эришилгани йўқ. "Насаф" жамоасига омад тилайман. Энди бор эътиборимизни миллий чемпионатга каратамиз", - дейди Жамшид Саидов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia