Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"
15 июн 2024 23:42
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин бўлди. "Андижон" жамоаси жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, бироқ ҳисобни ушлаб қола олмадик. Учрашувнинг иккинчи бўлими оғир тўқнашувлар ва кескин қарама-қаршиликларга бой ўтди. Жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
- Сизда истеъфо бериш режаси борми?
- Клуб раҳбарияти қарор қабул қилади. Улар вазиятни кўриб туришибди. Ўз майдонимизда ўйнамаяпмиз, йўқотишларимиз бор. Чемпионатнинг биронта ўйинини осон ўтказганимиз йўқ. Ҳар бир учрашувда қаттиқ қаршиликларга дуч келаяпмиз. Мураббийлар штаби бўйича қарорни раҳбарият беради.
- Трансферлар тақиқи борлиги жамоани қийин аҳволга солиб қўймайдими?
- Клубимиз раҳбарияти айни масала юзасидан ишлаяпти. Вазият ижобий томонга ўзгаришига умид қилаяпмиз. Ҳозир ҳеч кимга осон эмас.
- Шаҳбоз Жўрабековнинг ўйинларида пасайиш бордек...
- Ҳар бир футболчида шунақа даврлар бўлиб туради. Унинг иқтидори бор, жамоамиз учун фойдали жиҳатлари кўп. Ўйинлар давомида яна аввалги даражасига қайтиб олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар