Жамшид Искандеров – “Навбаҳор” футболчиси!
05 янв 2022 22:24
Янгиликлар
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан яна бири – маҳоратли ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади ва у ҳам янги мавсумда жамоамиз сафида тўп тепади. Искандеровга “лочинлар” билан улкан муваффақиятларга эришишига тилак билдириб қоламиз.
ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ
Туғилган санаси: 1993 йил 16 октябрь
Туғилган жойи: Урганч, Ўзбекистон
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Искандеров фаолияти давомида Самарқанднинг “Динамо” (2011; 2 ўйин), Тошкентнинг “Пахтакор” (2011-2018; 126 ўйин, 19 гол), Тошкентнинг “Локомотив” (2019; 26 ўйин 6 гол) клубларида ўйнаган. Шунингдек, маълум муддат Жанубий Кореянинг “Соннам” клубида фаолият юритди.
Ўзбекистон U-20 (2013; 5 ўйин 1 гол), U-23 (2014-2016; 7 ўйин 1 гол) термалари ҳамда миллий жамоамиз (2013-ҳ.в.; 23 ўйин 3 гол) сафида ўйнаган.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар