UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  0 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  4 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  3 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10

Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит" Янгиликлар

Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида "Нефтчи" билан тўқнаш келди.

Ўйиндан олдин фаворит сифатида фарғоналиклар тилга олинган бўлсада, якуний натижа "Машъал" фойдасига ҳал бўлди (1:0). Мазкур ўйин таассуротлари борасида жамоанинг тажрибали футболчиси Жамшид Ҳасановнинг фикрларини тингладик. 

- "Нефтчи"га қарши учрашув натижасига нималар асос бўлди? Рақиб бу сафар ўз ўйинини топа олмадими ёки "Машъал"нинг тайёргарлиги ғалабага олиб келдими?

- "Нефтчи"да кучли жамоа жамланган. Лекин бу ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Биз меҳнат қилдик ва берилган кўрсматмаларни тўғри бажардик. Бу ғалаба сари етаклади.

- Асрор Алиқулов: “Бундай натижа ҳар доим ҳам ўхшайвермайди”, — деган эди. Сизнингча, битта ўйиндаги ютуқни қандай омиллар белгилайди — машғулотми, руҳиятми ёки бошқа бир жиҳатми?

- Албатта, тайёргарлик. Рақибнинг ўйин услубини ўргандик. "Нефтчи"дан келиб чиқиб тактика танланди. Битта ўйиндан иборат тўқнашувда кўпроқ диққатни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.  

- Ўтган мавсумларда Тожикистон чемпионатида тўп тепдингиз. Бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасидаги иштирокингиз шахсан ўзингиз учун қандай кечмоқда?

- Тўғрисини айтганда ўйин амалиёти кам берилмоқда. Бу футболда бўлиб туради. Ўз имкониятимни кутаман. "Нефтчи" билан ўйиндаги каби имконият берилса максимал фойдаланаман. 

- Амалдаги чемпион "Насаф" ва мамлакат кубоги соҳиби "Андижон" мусобақа билан хайрлашди. "Нефтчи" ҳам ортга қайтди. Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқиш учун фаворитлар кимлар?

- Асосий фаворит деб доим ўз жамоани айтаман ва бунга ишонаман. ОКМК билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучганимизда ҳам жамоамга ишонганман ва меҳнат қилишдан тўхтамаганман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика