UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Жамшид Болтабоев: “Андижонда бизни фақат ғалаба қониқтиради” Янгиликлар

Жамшид Болтабоев: “Андижонда бизни фақат ғалаба қониқтиради”

Олий лиганинг 16-турида “Пахтакор” жамоаси сафарда “Андижон” билан куч синашади. Бўлажак учрашув олдидан “шерлар”нинг иқтидорли ўйинчиси Жамшид Болтабоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи давра баҳслари якунига етгач, ҳамма жамоалар қатори биз ҳам ўн кунлик дам олишга чиққандик. Шундан сўнг йиғинга киришилди. Биз эса терма жамоа билан бирга бўлдик. Қолган жамоадошларим “Пахтакор”да шуғулланди. Миллий терма жамоа йиғини якунига етгач, 26 июль куни ҳаммамиз яна “Пахтакор” сафига бориб қўшилдик ва Қибрайдаги қароргоҳимизда машғулотларга киришдик. Шундан бери “Андижон”га қарши ўйинга тайёргарлик кўриб келмоқдамиз.

- Биламиз “Андижон” ўз майдонида жуда кучли ўйнайди. Мухлисларнинг далдаси ҳам улага кўпинча қўл келади. Қолаверса бу жамоа давралар оралиғида маҳоратли ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шунга яраша пухта тайёргарлик кўриб, ёруғ юз билан ортга қайтишга харакат қиламиз.

- “Пахтакор”нинг ўйинчиларини миллий терма жамоа ихтиёрида бўлиши жамоага таъсир ўтказмайди деган фикрдаман. Чунки жамоадаги ички муҳит жуда ҳам аъло даражада.

- Андижонда бизни фақат ғалаба қониқтиради. “Пахтакор” ҳар доим ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб келади. Тўғри, айрим етакчи ўйинчиларимиз бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Лекин бу  –дуранг ёки  мағлубият учун майдонга чиқади дегани эмас.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика