UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  1 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Жаҳон чемпионатидаги иштирок, Франция билан ўйин ва бошқа жараёнлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев Англия билан ўйинда майдондан четлатилгани учун сўнгги учрашувни трибунада кузатишга мажбур бўлди. Мураббий мазкур вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. 

"Жаҳоннинг кучли 8 терма жамоаси қаторидан жой олганимиз умумий маънода яхши, лекин бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Буни барча мураббийлар ҳис қилиб турди. Бу кейинги мусобақаларимиз учун яхшигина пойдевор вазифасини ўтаб беради. 

Жаҳон чемпионатигача катта йўлни босиб ўтдик. ЎФА барча шароитларни яратиб берди. Мали билан ўйиндан сўнг йигитлар билан руҳан иш олиб бордик. Гаплашиб олдик. Канада билан ўйин бурилиш нуқтаси бўла олди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. 

Франция билан ўйинни майдон ташқарисидан кузатишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Жуда қийин. Жамоангиз энг муҳим паллада-ю, сиз мухлислар қаторидасиз. Ҳиссиётларга берилиб кетиб хато қилдим. Ҳиссиётларни бошқара олмаслик шундай жойда панд беришини кўрдик.

Ўйлайманки, йигитлар Жаҳон чемпионатидаги натижа билан тўхтаб қолишмайди ва олдинга интилишда давом этишади. Шогирдларим турнирни бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди. Бу ҳали бошланиши", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика