UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  22 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  146 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  27 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси айни пайтда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Вакилларимиз кеча Озарбайжон U-18 терма жамоаси билан куч синашди (0:0).  Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев фикрларини билдирди. 

"Кечаги Озарбайжон жамоасига қарши ўйинга келадиган бўлсак, ўйин ёмон бўлмади. Футболчилар берган кўрсатмаларимни максимум даражада бажаришга ҳаракат қилишди. Тўғри, ўйинда ҳисоб очилмади, реализацияда муаммолар бўлди. Буни таҳлил қилиб, албатта, машғулотларда ишлаймиз. Энг муҳими, биз жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Рақиб кўпроқ ҳимояга эътибор қаратган бўлса-да, бизда етарли имкониятлар бўлди.

Футболчиларга қўйилган вазифаларимдан яна бири — тўпни йўқотгандан кейинги ҳолатимиз эди. Бу жиҳатда ҳам йигитлар яхши кўринишди. Тўғри, ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз жуда кўп, лекин охирги икки йиғинда йигитларнинг ҳар томонлама прогресси мени хурсанд қилмоқда. Биз нафақат майдондаги ҳолатларни, балки майдон ташқарисидаги, яъни муҳитни, жамоавий бирдамликни, футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончини ва, албатта, ватанпарварлик руҳини оширишга ҳаракат қиляпмиз.

12 октябрь куни иккинчи ўйинимизни ўтказамиз. Бу баҳсда қолган йигитларга ҳам имконият беришни режа қилганман. Ишончим комилки, улар ҳам ўзларига берилган имкониятдан максимум даражада фойдаланадилар", - дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика