

Бугун "Персела Ламонган" Индонезия чемпионати доирасида "Семен Паданг"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимнинг охирида мезбонлар жарима майдончаси ичида Худа жамоадоши ва рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Дарбозабон шундан сўнг ҳушини йўқотиб қўйди.
Жамоа шифокори унга биринчи ёрдамни кўрсатди ва посбонни замбилда майдондан олиб чиқиб кетдилар. Афсуски, Худа шифохонага етиб бора олмади ва йўлда жон берди.
38 ёшли дарвозабон "Персела Ламонган"да 1999 йилдан бери ўйнаб келарди ва жамоа мухлислари учун афсона ҳисобланарди.




