UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  15 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

"Жамоа Про лигага тушиб кетганда кўп ёшлар кўчада қолиб кетганди. Фузайловга фақат омад тилайман" ёхуд "Бухоро" футболчиси учун кейинги манзил қаер? Янгиликлар

"Жамоа Про лигага тушиб кетганда кўп ёшлар кўчада қолиб кетганди. Фузайловга фақат омад тилайман" ёхуд "Бухоро" футболчиси учун кейинги манзил қаер?

Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага чиққан "Бухоро" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Жамоани ярим ҳимоячи Бекзод Саидов (расмда 19-рақам – таҳр.) тарк этди. Унинг кейинги режалари билан қизиқдик. 



- "Бухоро"ни тарк этишингиз сабаби нимада? Жароҳат ёки бошқа омилларми?

- Ўйин амалиёти етарли бўлмади. Бор гап шу. 

- Жамоа элитага қайтди. 2020 йил "Бухоро"ни Про лигага тушиб кетиши ёш ўйинчиларга қай даражада салбий таъсир қилди?

- Кўп ёш футболчилар кўчада қолиб кетди. Янги мавсумда эътибор янада яхши бўлади, деб ўйлайман. 

- Суперлигага қайтишда нима кўпроқ роль ўйнади?

- Яхши таркиб йиғилганди ва ички муҳит аъло даражада эди. Барча футболчилар майдонга жонини берди. 

- Ҳаким Фузайлов ҳақида фикрингиз қандай? Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Албатта, у киши билан гаплашиб олганман. Ҳаким Қаюмович яхши мураббий, икки йил ичида иккита жамоани Суперлигага олиб чиқди. Янги мавсумда фақат омад тилайман. 

- Бекзод Саидов учун навбатдаги манзил қайси жамоа бўлади?

- 1-2 та жамоалардан таклифлар бор. Ҳозирча сир сақлаганим маъқул. Балки Про лига ёки Суперлигада ўйнашим мумкин. Буни вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика